Легионерларимиз. Афонин учун мавсум қандай ўтди?

Аксарият чемпионатлар қатори Россия Премьер лигасига ҳам якун ясалди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Оренбург” клуби ҳимоячиси Вадим Афонин учун ушбу мавсум қандай ўтди? Қуйида шу тўғрисида фикр юритамиз.

•        Афонин мавсум давомида “Оренбург” сафида жами 29 та ўйинда иштирок этди;

•        Шулардан 26 таси Россия Премьер лигаси, иккитаси эса ўтиш ўйинига, қолгани биттаси кубок ўйинларига тўғри келади;

•        Эътиборлиси, у бу ўйинларнинг 25 тасини асосий таркибда бошлаган ва майдонда тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган;

•        Таққослаш учун “Оренбург”нинг бирорта ярим ҳимоячиси Афониндан кўп ўйин ўтказгани йўқ Премьер лигада;

•        Фақатгина Москванинг “Локомотив” жамоасига қарши кечган 28-турда 58-дақиқада Афонин заҳирага олинган;

•        Умумий ҳисобда ҳамюртимиз Премьер лигада 2307 дақиқа майдонда ҳаракат қилди;

•        29-турда “Уфа”га қарши кечган ўйинда Афонин мавсумдаги илк ва ягона голини киритишга муваффақ бўлди. Бироқ бу гол “Оренбург”нинг ғалабаси учун камлик қилди;

•        Мавсум давомида ҳамюртимиз 8 бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди ва шу сабаб битта ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборди;

•        Мавсум якунида Афонин тўп сурадиган “Оренбург” клуби 13-ўринни олди ва ўтиш ўйинида Хабаровскнинг “СКА” клуби билан рўбаро келди;

•        Икки ўйинда ҳам ҳисоб очилмагач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди ва Афоннинг жамоаси мағлуб бўлиб, келгуси йили Россия Биринчи дивизионида ўйнайдиган бўлди.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!