Легионерларимиз. Афониннинг жамоаси Премьер лигада қолиш учун катта қадам ташлади

Бугун Россия Премьер лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” жамоаси ўз майдонида “Краснодар”га қарши баҳс олиб борди.

49-дақиқада Лобжанидзе томонидан киритилган ягона гол оренбургликларга ўта мухим 3 очкони олиб келди. Ҳамюртимиз эса ниҳоят ушбу турда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. 40-дақиқада эса Афонин ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Оренбург” хавфли  зонадан бироз бўлсада узоқлаша олди ва 13-ўринга кўтарилиб олди.

Оренбург – Краснодар 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 49 Лобжанидзе.

Оренбург – Руденко, Афонин, Сиваков, Андреев, Полуяхтов, Драгун, Григорьев (Нехайчик, 67), Георгиев, Воробьев (Бреев, 74), Парняков(Ефремов, 90), Лобжанидзе.

Краснодар – Синицын, Петров (Лаборде, 77), Мартынович, Гранквист, Рамирес, Каборе, Газинский, Классон (Подберезкин, 69), Жигулев,Вандерсон (Перейра, 55), Смолов.

Огоҳлантиришлар: Смолов (38), Вандерсон (39), Парняков (40), Афонин (40), Газинский (51), Руденко (86).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!