Легионерларимиз. Афониннинг жамоаси келгуси мавсумни Биринчи дивизионда ўтказади

28 май,2017, 20:36 299

Легионерларимиз. Афониннинг жамоаси келгуси мавсумни Биринчи дивизионда ўтказади

Ҳозиргина Россия Премьер лигаси плей-офф ўтиш баҳси жавоб учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин тўп сурадиган “Оренбург” клуби ўз майдонида “СКА Хабаровск”ни қабул қилди. Хабарингиз бор, дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаган эди.

Жавоб ўйинида ҳам қулай имкониятлардан фойдалана олмаган мезбонлар якунда пенальтилар сериясида имкониятни бой берди ва келгуси йили Биринчи дивизионда ўйнайдиган бўлди.

Ҳамюртимиз учрашувни тўлиқ ўтказди ва 105-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Россия Премьер лигаси. Ўтиш ўйини. Жавоб баҳси

Оренбург – СКА Хабаровск 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 3:5

Оренбург – Руденко, Ойеволе, Сиваков, Полуяхтов, Малых, Афонин, Попович (Лобжанидзе, 55), Георгиев, Парняков, Воробьев (Коронов, 115),Дюриш (Шогенов, 93).

СКА Хабаровск – Довбня, Лескано (Кобялко, 85), Удалый, Эдиев, Димидко, Друзин, Черевко (Астафьев, 69), Дедечко, Казанков, Корян, Никифоров(Купчин, 98).

Пенальтилар серияси – 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4, 3:5.

Огоҳлантиришлар: Димидко (3), Дюриш (27), Казанков (39), Ойеволе (70), Никифоров (93), Афонин (105), Малых (109), Кобялко (116).

Биринчи ўйин – 0:0.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.