Легионерларимиз. Афониннинг жамоаси кучлилар сафида қолиш учун курашади

21 май,2017, 19:00 318

Легионерларимиз. Афониннинг жамоаси кучлилар сафида қолиш учун курашади

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Россия Премьер лигасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” клуби ўз майдонида “Ростов”ни қабул қилди.

Мазкур ўйиндаги ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба мезбонларни Премьер лигада қолиш учун ўтиш баҳсида иштирок этишини таъмнлар эди. “Газчилар” эса ушбу ишни уддалай олишди – 2:0. Ҳамюртимиз майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Шу тариқа, “Оренбург” 30 ўйинда 30 очко тўплади ва 16 жамоа орасида 13-ўринни эгаллаб мавсумни якунлади.

Россия Премьер лигаси. 30-тур

Оренбург – Ростов 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар:  1:0 – 52 Воробьев, 2:0 – 75 Бреев.

Оренбург – Руденко, Малых, Андреев, Ойеволе, Афонин, Драгун, Воробьев (Дюриш, 85), Парняков, Коронов (Бреев, 68), Георгиев, Лобжанидзе(Саная, 75).

Ростов – Медведев, Мевля, Кудряшов, Навас (Симич, 15), Гацкан, Байрамян (Терентьев, 29), Ерохин, Нобоа, Полоз, Калачев (Препелицэ, 53),Азмун.

Огоҳлантиришлар: Ерохин (9), Лобжанидзе (21), Коронов (22), Калачев (49), Терентьев (53), Георгиев (72), Парняков (77), Бреев (78), Воробьев (79), Азмун (86),Гацкан (88).

Четлатишлар: Дюриш(90+3), Нобоа(90+3).