Легионерларимиз. Афонинсиз “Оренбург” сафарда ғалаба қозонди

Бугун Россия Премьер лигасида 23-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Мазкур тур доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Вадим Афонин тўп тепадиган “Оренбург” клуби сафарда “Томь” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Қизғин ва муросасиз тарзда кечган беллашувда “Оренбург” сафарда бўлишига қарамай, ортга 3 очко билан қайтадиган бўлди. Вадим Афонин эса бугун қайдномага ҳам киритилгани йўқ.


Россия Премьер лигаси. 23-тур
“Томь” – “Оренбург” 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар:
0:1 – 22, Ойеволе, 1:1 – 36, Пугин, 1:2 – 73, Благо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!