Легионерларимиз. Афонинсиз “Оренбург” яна мағлуб бўлди

26 апрель,2017, 21:38 266

Легионерларимиз. Афонинсиз “Оренбург” яна мағлуб бўлди

Бугун Россия Премьер лигасида 25-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” клуби ўз майдонида “Зенит”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур баҳсда 17-дақиқада Жулиано томонидан пенальтидан киритилган гол питерликларга 3 очко келтирди. Ҳамюртимиз бу сафар ҳам учрашув қайдномасига киритилгани йўқ.

Россия Премьер лигаси. 25-тур

Оренбург – Зенит 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 17, пенальти Жулиано.

Оренбург – Руденко, Сиваков, Ойеволе (Андреев, 46), Полуяхтов, Малых, Драгун, Георгиев, Парняков, Григорьев, Попович (Воробьев, 75), Дюриш(Лобжанидзе, 57).

Зенит – Лунев, Иванович, Нету, Смольников, Цаллагов, Жулиано, Жирков, Шатов, Гарсия, Данни (Кержаков, 88), Джорджевич (Молло, 75).

Огоҳлантиришлар: Нету (43), Шатов (60), Смольников (66), Цаллагов (81), Гарсия (90).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.