Легионерларимиз. Алишер Азизов жамоаси мағлубиятга учради

Кеча Қирғизистон Топ лигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Алишер Азизов фаолият олиб борадиган “Дордой” клуби ўз майдонида Ўш шаҳрининг “Олой” жамоасини қабул қилди.

Ҳамюртимиз ўйинни дастлабки дақиқалардан бошлаган ўйинда 1:2 ҳисобида “Дордой” имкониятни бой берди.

Мазкур мағлубиятдан сўнг жамоа 6 жамоа орасида 3-ўринга тушиб кетди – 11 очко.

Қирғизистон Топ лигаси. 7-тур

Дордой – Олой 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 34 Умаров, 0:2 – 64 Қидиралиев, 1:2 – 77 Власичев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!