Легионерларимиз. Анзур Исмоилов Пато қила олмаган ишни қилди

Бугун Хитой Супер лигасида 8-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” таркибида Алешандре Пато хамда Аксель Витсели бор бўлган “”Тяньцзинь”га қарши сафарда баҳс юритди.

Голларга бой бўлган ушбу баҳсда “Чангчунь Ятай” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз ўйиннинг 5-дақиқасида ҳисобни очди ва жамоасининг ғалабасига ўз хиссасини қўшди.

Шу тариқа, мезбонларнинг машхур футболчиси Алешандре Пато гол ура олмаган баҳсда Анзур ҳимоячи бўлишига қарамай тўп киритишга муваффақ бўлди.

Хитой Супер лигаси. 8-тур

“Тяньцзинь” – “Чангчунь Ятай” 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 5 Исмоилов, 1:1 – 31 Витсель(пенальтидан), 1:2 – 45 Хусти(пенальтидан), 1:3 – 79 Хусти

“Тяньцзинь” – Жанг Ли, Лиу Йиминг, Янг Шанпинг(Ванг Жие 56), Жао Хури, Мораес, Пато(Ли Хингчан), Женг Далун, Ванг Хиалонг(Су Юанжие 76), Жанг Чен, Витсел, Сун Ке.

“Чангчунь Ятай” – Ву Яке, Исмоилов, Пеи Шуаи(Ли Гуанг 82), Игало(Ченг Чангченг 90), Хусти, Сун Жие, Жианг Же, фан Хиадонг(Хан Деминг 54), Хе Чао, Тан Лонг, Жанг Хиаофеи.

Огоҳлантиришлар: Жианг Же(20), Сун Жие(37), Янг Шанпинг(39), Женг Далун(45), Лиу Йиминг(46), Жанг Хиаофеи(48).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!