Легионерларимиз. Ахмедов иштирок этмаган баҳсда “Шаньхай СИПГ” дуранг ўйнади

Бугун Хитой Супер лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси – Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шаньхай СИПГ” жамоаси “Тяньжинь Цюаньжянь” клуби меҳмони бўлди.

Қизғин ва муросасиз тарзда кечкан ўйинда Одил қайдномага ҳам киритилмади. Якунда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга “рози” бўлишди.

Хитой Супер лигаси. 5-тур

“"Тяньжинь Цюаньжянь" – “Шаньхай СИПГ”1:1.

Голлар: Пато 59 – Ву Леи 39

Амалга оширилмаган пенальти: Халк 49.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!