Легионерларимиз. Ахмедов жамоасида ғалаба, Кримецсиз “Бейжинг Гуоан”да дуранг

21 апрель, 18:27 513

Легионерларимиз. Ахмедов жамоасида ғалаба, Кримецсиз “Бейжинг Гуоан”да дуранг

Бугун Хитой Супер лигасида 6-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб бораётган “Шанхай СИПГ” бу бу турда Эсьекел Лавесси тўп сурадиган ва Мануэль Пеллегрини мураббийлик қиладиган “Хебей Чайна Форчун” жамоасини қабул қилди. Мазкур баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз учрашувни тўлиқ ўтказди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси – Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан” эса бу турда “Тяньцзинь Сунцзян”га қарши баҳс олиб борди. Бу турда ҳам Кримец учрашув қайдномасига ҳам киритилмади ва жамоа ўз майдонида 1:1  ҳисобида дуранг ўйнади.

Қайд  этиш  жоиз, пойтахтликлар устози Хосе Гонсалес ҳамюртимизни бу мавсум бирорта ҳам ўйинда ҳатто қайдномага ҳам киритмай келмоқда.

Хитой Супер лигаси. 6-тур

“Шанхай СИПГ” – “Хебей Чайна Форчун” 3:0

Голлар: Лю Венжунг 20, Ву Леи 26. Оскар 67(пенальтидан)

Бейжинг Гуоан” – “Тяньцзинь Сунцзян”

Гол:  Ли Леи 82 – Сун Ке 42.