Легионерларимиз. Ахмедов тўлиқ ўйнаган баҳсда “Шанхай СИПГ” ғалаба қозонди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Осиё Чемпионлар лигасида 5-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ахмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” ўз майдонида Жанубий Кореянинг “Сеул” клубини қабул қилди.

Голларга бой тазрда ўтган баҳсда Андре Виллаш-Боаш бошчилигидаги хитойликлар ишончли ҳисобда ғалаба қозонишди – 4:2. Ҳамюртимиз ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ ҳаракатланди. Қайд этиб ўтиш жоиз, Одил Халк томонидан киритилган дастлабки голга ассистентлик вазифасини  бажариб берди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Шанхай СИПГ” муддатидан аввал плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Сўнгги турда эса “Урава Редс”га қарши баҳс гуруҳ ғолибини аниқлаб беришига хизмат қилиши кутилмоқда.

ОЧЛ. 5-тур

“Шанхай СИПГ” – “Сеул” 4:2

Голлар:  0:1 – Мауро – 10, 1:1 – Халк – 25, 2:1 – Вэй – 30, 3:1 – Лэй – 43, 3:2 – Юн – 70, 4:2 – Оскар – 74.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!