Легионерларимиз. Ахмедовнинг жамоаси ғалабали одимини давом эттирмоқда

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Хитой Супер лигасида 12-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида “Лиаонинг” клубини қабул қилди.

Мазкур баҳсда шанхайликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 74-дақиқада ўз ўрнини шеригига бўшатиб берди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, “Шанхай СИПГ” кетма-кет олти ўйиндирки, ғалабали одимини давом эттирмоқда.

Хитой Супер лигаси. 12-тур

Шанхай СИПГ – Лиаонинг 2:0 (0:0, 4:1)

Голлар: 1:0 – 70 – Халк, 2:0 – 81 Халк(пенальтидан), 3:0 – 86 Ву Леи, 3:1 – 90+2 Лукимя, 4:1 – 90+3 Лю Венжунь.

Шанхай СИПГ – Ян Жунлинг, Ванг Шенчао, Ву Леи, Оскар, Халк, Лин Чуангйи(Жанг Йи 87), Фу Хуан, Одил Ахмедов(Жанг Веи 74), Ши Ке, Хи Гуан, Веи Шихао(Лю Венжунь 59).

Лиаонинг – Ши Хиаотиан, Ванг Хао, Антони Уях, Санг Йифеи, Чаманга, Жанг Янжун, Лукимя, Ли Жиахе(Фенг Боюан 73), Лиу Шангкун, Ни Юсонг(Янг Ю 64), Сун Жаолианг(Жанг Е 37).

Огоҳлантиришлар: Сун Жаолианг(8), Ванг Хао(23), Санг Йифеи(38).

Четлатиш: Ванг Хао(80).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!