Легионерларимиз. Азиз Ибрагимов тўлиқ ўйнаган баҳсда “Машина Сози” мағлуб бўлди

16 апрель, 01:16 349

Легионерларимиз. Азиз Ибрагимов тўлиқ ўйнаган баҳсда “Машина Сози” мағлуб бўлди

Бугун Эрон Про лигасида 27-тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов фаолият олиб борадиган “Машина Сози” жамоаси бу тур ўз майдонида “Персеполис”ни қабул қилди.

Мазкур баҳсда меҳмонлар тажриба бобида устунлик қилдилар ва сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб қайдтилар. Ибрагимов ўйинни тўлиқ ўтказди.

Мазкур турдан сўнг “Машина Сози” 16 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди ва келгуси мавсумни қуйи лигада бошлайдиган бўлди.

Эрон Про лигаси. 27-тур

“Машина Сози” – “Персеполис” 0:2.