Легионерларимиз. Азизов етакчилигидаги “Дордой” кубокдаги юришини давом эттирмоқда

6 июнь, 14:40 309

Легионерларимиз. Азизов етакчилигидаги “Дордой” кубокдаги юришини давом эттирмоқда

Ҳамюртимиз Алишер Азизов фаолият олиб борадиган Қирғизистоннинг “Дордой” жамоаси мамлакат кубоги 1/8 финалида Кантнинг “Наше” жамоаси билан рўбаро келди.

Қизиқарли тарзда кечган ўйинда “Дордой” 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Азизов эса жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

“Дордой”нинг чорак финалдаги рақиби эса “Қора-Болта” клуби бўлади. Мазкур ўйин 26 июль куни бўлиб ўтади.

Қирғизистон кубоги. 1/8 финал

Наше (Кант) - Дордой (Бишкек) - 0:3 (0:2)

Голлар: Шамшиев (3), Сулемана (12), Азизов (58).