Легионерларимиз. Азизов жамоасига ғалаба келтирди

Бугун Қирғизистон Топ лигасида 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Алишер Азизов фаолият олиб борадиган «Дордой» жамоаси ўз майдонида «Абдиш-Ота»ни қабул қилди.

Мазкур баҳсда ҳамюртимиз томонидан 70 дақиқада киритилган ягона гол бишкекликларга 3 очко олиб келди. Азизов доимгидек ўйинни тўлиқ ўтказганини айтиш жоиз.

Қирғизистон Топ лигаси. 10-тур

«Дордой» – «Абдиш-Ота» 1:0 (0:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 70 Алишер Азизов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!