Легионерларимиз. Азизов тўлиқ ўйнаган баҳсда “Дордой” туркман клубига мағлуб бўлди

18 апрель, 19:54 288

Легионерларимиз. Азизов тўлиқ ўйнаган баҳсда “Дордой” туркман клубига мағлуб бўлди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Осиёда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи турнир – ОФК кубогида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтдмоқда.

Бугун ҳамюртларимиз Алишер Азизов хамда Абдулатиф Абдуқодировлар фаолият олиб борадиган Қирғизистоннинг “Дордой” жамоаси ўз майдонида Туркманистоннинг “Олтин Асир” жамоасини қабул қилди.

Мазкур баҳсда меҳмонлар ишончли ҳисобда ғалабага эришишди . Азизов ўйинни тўлиқ ўтказган бўлса, Абдуқодиров қайдномага ҳам киритилмаган. Бу мағлубиятдан сўнг “Дордой” плей-оффсиз қолиши аниқ бўлди.

ОФК кубоги. 5-тур

“Дордой(Қирғизистон) – “Олтин Асир”(Туркманистон) 0:2

Голлар: Яхшиев 43, Аннадурдиев.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.