Легионерларимиз. “Байер”нинг собиқ устози келгани заҳоти Кримецга ишонч билдирди

 

Бир неча кун аввал  Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан”га Германиянинг “Байер” клубининг собиқ бош мураббийи Рожер Шмидт мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Расман! "Байер" устози энди Кримецни шуғуллантиради

Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган Хитой Супер лигаси 15-туридан ўрин олган “Чангчунь Ятай”га қарши баҳсда немис мутахассиси янги жамоаси бошқарувида дебют қилмоқда.

Эътиборлиси, шу вақтга қадар Хитой чемпионатида ўтган 14 тур давомида фақат бир ўйинда(унда ҳам 58 дақиқа) майдонга тушган Кримецни бугун Шмидт асосий таркибга киритди. Ҳамюртимиз сўнгги бор Суперлига ўйинида 19 майда майдонга тушган эди.

Ҳозирча “Чангчунь Ятай” – “Бейжинг Гуоан” ўйиннинг иккинчи бўлими давом этмоқда. Ҳисоб 2:0 ,  олдинда мезбонлар. Дарвоқе, макур ўйинда Анзур Исмоилов ҳам одатдагидек, асосий таркибда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!