Легионерларимиз. Бобур Давлатовнинг жамоаси сўнгги турда ҳам мухлисларини хушнуд эта олмади

Бугун Россия Биринчи дивизионида 38-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Бобур Давлатов фаолият олиб борадиган “Нефтехимик” клуби мавсумдаги сўнгги ўйинни ўз майдонида “Енисей” клубига қарши ўтказди.

Давлатовсиз ўтган мазкур ўйинда 0:2 ҳисобида меҳмонлар зафар қучди.

“Нефтехимик” мавсум давомида 27 очко тўплаид ва 20 жамоа орасида сўнгги ўринни олиб, келгуси мавсум янада қуйи бўлган Иккинчи дивизионда ўйнайдиган бўлди.

Россия Биринчи дивизиони. 38-тур

Нефтехимик – Енисей 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 86 Сергей Самодин, 0:2 – 90 Сергей Самодин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!