Легионерларимиз. Бугун Афонин Азмунга, Исмоилов эса “Челси”…

Бугун Россия Премьер лигасида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов фаолият олиб борадиган “Локомотив” клуби ўз майдонида “Зенит”ни қабул қилади.

Термамизнинг яна бир аъзоси Вадим Афонин тўп тепадиган “Оренбург” эса ўз майдонида “Ростов” билан ҳисоб-китоб қилади. Яхши биласиз, донликлар сафида эронлик Сардор Азмун тўп суради. Бугунги ўйинда мезбонлар ғалаба қозона олишмаса, келгуси мавсумни қуйи лигада ўтказишларига тўғри келиш эҳтимоли юқори.

Хитой Супер лигасида 10-тур ўйинлари бугун давом эттирилади. Анзур Исмоилов фаолият юритиб келадиган “Чангчунь Ятай” клуби ўз майдонида “Челси” клубининг собиқ футболчиси Жон Оби Микел фаолият юритадиган “Тяньцзинь Теда”ни қабул қилади. Мазкур ўйин бизнинг вақт билан 12.30 да старт олади.

Баҳодир Насимовнинг “Ансан”и эса бугун “Аньянг” билан ўйнайди. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 15.00 да бошланиши кўзда тутилган.

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.


12.30 “Чангчунь  Ятай” – “Тяньцзин Теда”(Анзур Исмоилов)

15.00 “Аньянг” – “Ансан Гринерс”(Баҳодир Насимов)

17.00 “Локомотив” – “Зенит”(Виталий Денисов)

17.00 “Оренбург” – “Ростов”(Вадим Афонин)

21.30 “Войводина” – “Явор”(Ҳусниддин Ғофуров)

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!