Легионерларимиз. Бугун Афонин ва Фомин жамоалари ўйнайди

1 май, 11:00 271

Легионерларимиз. Бугун Афонин ва Фомин жамоалари ўйнайди

Бугун Россия Премьер лигасида 26-тур ўйинлари давом эттирилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” жамоаси сафарда “Крыля Советов”га қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин Тошкент вақти 17.30 да билан бошланади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Афонин жамоасининг сўнгги икки ўйинида қайдномага ҳам киритилмай келмоқда.

Шунингдек, бугун ОФК кубоги 6-тур ўйинларига старт берилади. Ҳамюртимиз Максимилиан Фомин тўп сурадиган Уммоннинг “Сахам” жамоаси ўз майдонида Ливаннинг “Ал-Нажма” жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин эса бизнинг вақт билан 20.00 старт олади.

Эслатиб ўтамиз, “Сахам” гуруҳ босқичидан чиқа олмаслиги ўтган турдаёқ маълум бўлган эди.

17.30 “Крыля Советов” – “Оренбург”(Вадим Афонин)

20.00 “Сахам” – “Ал-Нажма”(Максимилиан Фомин).

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.