Легионерларимиз. Бугун Ахмедов, Кримец, Тўраев ва Рашидовларнинг жамоалари ўйнайди

21 апрель, 11:38 394

Легионерларимиз. Бугун Ахмедов, Кримец, Тўраев ва Рашидовларнинг жамоалари ўйнайди


Бугун Хитой Супер лигасида 6-тур ўйинларига старт берилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори – Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” бугун Мануэль Пеллегрини бошчилигидаги “Хебей Чайна Форчун” клубига қарши баҳс олиб боради.

Легионерларимиз. Жепаровнинг “Сепахон”и сафарда ғалаба қозонди

Термамизнинг ишончли ҳимоячиси – Егор Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гуоан” клуби эса Пато хамда Витсельи бор бўлган “Тяньцзинь Сунцзян”га қарши майдонга тушади.

Малайзияда эса кубок ўйинлари бўлиб ўтади. Лутфулла Тўраев тўп фаолият юритадиган “Теренггану” жамоаси чорак финал босқичида “Саравак” клуби меҳмони бўлади.

Сардор Рашидовнинг “Ал-Жаиш”и эса бугун Қатар шаҳзодаси кубоги ярим финалида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган “Лехвия” жамоаси меҳмони бўлади. Бир ўйиндан иборат бўлган мазкур баҳсда ғолиб чиққан жамоани финалда “Ал-Садд” кутиб турибди.

16.35 “Шанхай СИПГ” – “Хебей Чайна Форчун”(ОдилАхмедов)

16.35 “Бейжинг Гуоан” – “Тяньцзинь Сунцзян”(Егор Кримец)

17.15 “Саравак” – “Теренггану”(Лутфулла Тўраев)

21.00 “Лехвия” – “Ал-Жаиш”(Сардор Рашидов).

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.