Легионерларимиз. Бугун Ахмедов, Мусаев, Афонин, Денисов ва бошқалар ўйнайди

26 апрель, 07:41 272

Легионерларимиз. Бугун Ахмедов, Мусаев, Афонин, Денисов ва бошқалар ўйнайди

Бугун ҳорижда ўйнайдиган легионерларимиз тўп сурадиган жамоаларнинг бир нечтаси ўз ўйинларини ўтказади.

Жумладан, Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шаньхай СИПГ” Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида “Сеул” клубига қарши баҳс олиб боради.

Россия Премьер лигасида эса навбатдаги тур ўйинлари давом эттирилади. Афониннинг “Оренбург”и бу турда “Зенит”ни қабул қилса, Денисов фаолият олиб борадиган “Локомотив” бу турда “ЦСКА” меҳмони бўлади.

Бундан ташқари бугун Фозил Мусаев, Дилшод Шарофетдинов хамда Фарход Тожиевларнинг жамоалари ҳам ўз ўйинларини ўтказишади.

15.00 “Жубило Ивата” – “ФК Токио”(Фозил Мусаев)

16.30 “Шаньхай СИПГ” – “Сеул”(Одил Ахмедов)

18.00 “Т-Тим” – “Селангор”(Дилшод Шарофетдинов хамда Фарход Тожиев)

19.00 “Оренбург” – “Зенит”(Вадим Афонин)

21.30 “ЦСКА” – “Локомотив”(Виталий Денисов).

Легионерларимиз фаолиятига оид энг сўнгги янгиликларни SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.