Легионерларимиз. Бугун Азиз Ҳайдаров жамоаси ўйнайди

14 апрель, 10:21 234

Легионерларимиз. Бугун Азиз Ҳайдаров жамоаси ўйнайди

Бугун БАА Про лигасида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ал-Шабаб” бугун чемпионлик учун ҳаракат қилаётган “Ал-Жазира”га қарши майдонга тушади.

Агарда бугун Ҳайдаров ва унинг жамоаси рақибга имкониятни бой берса, “Ал-Жазира” деярли БАА чемпионлигини қўлга киритади. Боиси, чемпионат тугашига 4 та тур қолмоқда ва энг яқин та`қибчи – “Ал-Ахли”, Ҳайдаров жамоасининг бугунги рақибидан 8 очко ортда бормоқда. “Ал-Шабаб” эса турнир жадвалининг қоқ ўртасида(8-ўрин) турибди ва бу ўринни ҳеч кимга бермаслиги ҳақиқатга яқинроқ.

Мазкур баҳс бизнинг вақт билан 21.45 да бошланади.

БАА Про лигаси. 23-тур

21.45 “Ал-Жазира” – “Ал-Шабаб”