Легионерларимиз. Бугун Давлатов ва Галиулинларнинг жамоалари ҳам ўйнашади

Бугун Россияда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи лига – ФНЛда 31-тур ўйинларига старт берилади. Ўзбекистонлик футболчилар – Вагиз Галиулин хамда Бобур Давлатовлар тўп сурадиган “Тосно” ва “Нефтехимик” жамоалари ҳам бугун ўз ўйинларини ўтказишади.

Бизнинг вақт билан соат 16.00 да Бобур Давлатов тўп сурадиган “Нефтехимик” жамоаси ўз майдонида “Луч-Энергия” клубини қабул қилади. Қайд этиш жоиз, Давлатов жамоаси бугун 3 очкони қўлга киритмаса, келгуси йили мавсумни янада қуйи лигада ўтказишига тўгри келиш эхтимоли ошади.

Вагиз Галиулин фаолият олиб борадиган “Тосно” жамоаси эса бугун Астрахань шаҳрида “Волгар” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур ўйин бизнинг вақт билан 18.30 да старт олади.

16.00 “Нефтехимик” – “Луч-Энергия”
18.30 “Волгар” – “Тосно

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!