Легионерларимиз. Бугун Фомин, Галиулин ва Давлатовларнинг жамоалари ўйнашади

17 апрель, 08:28 330

Легионерларимиз. Бугун Фомин, Галиулин ва Давлатовларнинг жамоалари ўйнашади

Бугун хорижда тўп сурадиган легионерларимиздан Максимилиан Фомин жамоаси “Сахам” ОФК кубоги 5-турида Баҳрайннинг “Мухаррак” жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйиндаги мағлубият ёки дуранг Фомин жамоасини плей-оффсиз қолдириши мумкин. Ушбу ўйин бизнинг вақт билан 20.45 да старт олади.

Легионерларимиз. Денисов жамоаси “Арсенал”ни мағлуб этди

Россия Биринчи дивизионида эса бугун 32-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” клуби бу турда ўз майдонида “Спартак Нальчик”ни қабул қилади.

Бобур Давлатовнинг “Нефтехимик”и эса бу турда Саратовда “Сокол” клуби меҳмони бўлади. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкент вақти билан 20.00 да бошланади.

20.00 “Сокол” – “Нефтехимик”(Бобур Давлатов)

20.00 “Тосно” – “Спартак Налчик”(Вагиз Галиулин)

20.45 “Мухаррак” – “Сахам”(Максимилиан Фомин)

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.