Легионерларимиз. Бугун Фомин, Шоахмедов хамда Абдухолиқовларнинг жамоалари ўйнайди

340

Легионерларимиз. Бугун Фомин, Шоахмедов хамда Абдухолиқовларнинг жамоалари ўйнайди

Бугун Қатарда Амир кубоги ўйинлари ўтқазилади. Ҳамюртларимиз Темурхўжа Абдухолиқов хамда Санжар Шоахмедовлар фаолият олиб борадиган “Ал-Сайлия” жамоаси бугун мазкур мусобақа 3-раундида “Ал-Хор” клубига қарши баҳс олиб боради.

Шунингдек, бугун Уммон чемпионатида 22-турга старт берилади. Ҳамюртимиз Максимилиан  Фомин тўп сурадиган “Сахам” жамоаси ўз майдонида “Ал-Хабура” клубига қарши майдонда саф тортади.

21.45 “Сахам” – “Ал-Харуба”(Максимилиан Фомин)

23.45 “Ал-Сайлия” – “Ал-Хор”(Санжар Шоахмедов ва Темурхўжа Абдухолиқов).