Легионерларимиз. Бугун Кореяда ўзбек дербиси бўлади ва бошқалар

Бугун Хитой Футбол Ассоциацияси кубогида 3-босқич ўйинларидавон эттирилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби сафарда “Шицьзячуан” клубига қарши  баҳс олиб боради.

Шунингдек,  Егор Кримец жамоаси ҳам бугун ўз ўйинини ўтказади.

Японияда эса ҳафта ўртасида Ж лига кубоги ўйинлари бўлиб ўтади. Фозил Мусаев фаолият  олиб борадиган “Жубило Ивата” сафарда “Кашива Рейсол” меҳмони бўлади.

Жанубий Кореяда эса “ўзбек дербиси” бўлиб ўтади. Баҳодир Пардаев фаолият олиб борадиган “Бучеон” жамоаси ўз майдонида Баҳодир Насимов тўп тепадиган “Ансан”ни қабул қилади. Мазкур баҳс бизнинг вақт билан  15.00 да бошланади.

ОФК кубогида эса 6-тур ўйинлари давом эттирилади. Алишер Азизов хамда Абдулатиф Абдуқодиров фаолият  олиб борадиган “Дордой” жамоаси сафарда Туркманистоннинг “Олтин Аср” клуби билан  баҳс юритади.

11.00 “Кашива Рейсол” – “Жубило Ивата”(Фозил Мусаев)

12.30 “Пекин Ренхе” – “Бейжинг Гуоан”(Егор Кримец)

15.00 “Бучеон” – “Ансан Гринерс”(Баҳодир Пардаев ва Баҳодир Насимов)

16.35 “Шисзячуан” – “Шанхай СИПГ”(Одил Ахмедов)

17.00”Олтин Аср” – “Дордой”(Алишер Азизов ва Абдулатиф Абдуқодиров)

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!