Легионерларимиз. Бугун Мусаев, Кримец ва Афонинларнинг жамоалари ўйнайди

7 май, 10:48 208

Легионерларимиз. Бугун Мусаев, Кримец ва Афонинларнинг жамоалари ўйнайди

Бугун Япония Jлигасида 10-тур ўйинлари давом эттириломоқда. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолиятр олиб борадиган “Жубило Ивата” жамоаси сафарда “Вентфорет Кофу”га қарши баҳс олиб бормоқда. Айни вақтда мазкур ўйиннинг биринчи бўлими давом этмоқда.

Хитой Супер лигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан” жамоаси ўз майдонида таркибида Эсьекел Лавессиси вор бўлган “Хебей Чайна” клубига қарши баҳс юритади.

Россия Премьер лигаси 27-турида термамизнинг яна бир аъзоси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” клуби “Краснодар” билан ўйнайди.

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг.

10.00 “Вентфорет Кофу” – “Жубило Ивата(Фозил Мусаев)

16.00 “Оренбург” – “Краснодар”(Вадим Афонин)

16.35 “Бейжинг Гуоан” – “Хебей Чайна”(Егор Кримец)

Изоҳ: Ўйинлар вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган