Легионерларимиз. Бугун Саломов, Гейнрих ва бошқа футболчиларимизнинг жамоалари ўйнайди

Бугун Хитой Футбол Ассоциацияси кубогида 3-босқич ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” клуби сафарда “Ней Монгол” клубини  қабул қилади.

Қозоғистонда эса Премьер лиганинг 10-турига старт берилади. Шавкат Саломов тўп сурадиган “Атирау” жамоаси ўз майдонида “Қайсар”га қарши  баҳс олиб борса, Гейнрихнинг “Орсабаси”си сафарда “Иртиш” билан ҳисоб-китоб қилади.

Бундан бироз аввал эса Виталий Денисов фаолият олиб борадиган “Локомотив” бугун кубок финалида ўйнаши тўғрисида хабар берган эдик.

16.35 “Ней Монгол” – “Чангчунь Ятай”(Анзур Исмоилов)

17.00 “Атирау” – “Қайсар”

17.00 “Иртиш” – “Ордабаси”

20.45 “Урал” – “Локомотив”

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!