Легионерларимиз. Бугун Сардор Рашидов Хавига қарши кубок финалида ўйнайди ва бошқалар

Бугун Хитой Супер лигасида 7-тур ўйинларига старт берилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячилари – Егор Кримец хамда Анзур Исмоиловлар тўп сурадиган “Бейжинг Гуоан” хамда “Чангчунь Ятай” жамоалари ўз ўйинларини ўтказади.

Эрон Про лигасида 29-тур ўйинлари ўтказилади. Терма жамоамиз етакчиси Сервер Жепаров тўп сурадиган “Сепахон” жамоаси бу турда “Тракторсози” клубига қарши баҳс олиб боради. Азиз Ибрагимовнинг “Машинасози” клуби эса “Машхад”ни қабул қилади.

Қозоғистонда ўйнайдиган футболчиларимиз Александр Гейнрих хамда Шавкат Саломовларнинг жамоалари ҳам бугун 9-тур доирасида ўз ўйинларини ўтказишади.

Қатарда эса Шаҳзода кубоги финали бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз Сардор Рашидлв фаолият олиб борадиган "Ал-Жаиш" жамоаси Хави тўп сурадиган "Ал-Садд"га қарши баҳс олиб боради.

Қуйида шу ва бошқа легионерларимиз фаолият олиб борадиган жамоаларининг бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан танишасиз.

11.00 “Ансан Гринерс” – “Сеонгнам”(Баҳодир Насимов)

12.30 “Ляонинг Хунин” – “Бейжинг Гуоан”(Егор Кримец)

12.30  “Яньбянь” – “Чанчунь Ятай”(Анзур Исмоилов)

15.00 “Шахтёр” – “Ордабаси”(Александр Гейнрих)

17.00 “Тараз” – “Атирау”(Шавкат Саломов)

18.00 “Тосно” – “Спартак-2”(Вагиз Галиулин)

18.00 “Шинник” – “Нефтехимик”(Бобур Давлатов)

18.30 “Локомотив” – “Рубин(Виталий Денисов)

18.30 “Машинасози” – “Машхад”(Азиз Ибрагимов)

18.30 “Сепахон” – “Тракторсози”(Сервер Жепаров)

22.00 “Раднички” – “Явор”(Ҳусниддин Ғофуров)

23.00 "Ал-Садд" - "Ал-Жаиш"(Сардор Рашидов)

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!