Легионерларимиз. Бугун Сервер Жепаров жамоаси ўйнайди

14 апрель, 09:23 239

Легионерларимиз. Бугун Сервер Жепаров жамоаси ўйнайди

Бугун Эрон Про лигасида 27-тур ўйинларига старт берилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган “Сепахон” жамоаси ўз майдонида “Густареш Фулад”ни қабул қилади.

Эронда мавсум ниҳоясига етмоқда ва Жепаров жамоаси 4-ўрин учун кураш олиб бормоқда. Рақиб жамоа эса айни турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Мазкур баҳс Тошкент вақт билан 19.30 да старт олади

Эрон Про лигаси. 27-тур

19.30 “Сепахон” – “Густареш Фулад”