Легионерларимиз. Бугун Виталий Денисов ва унинг жамоаси 17 кг лик кубокни ютиш учун ўйнайди

2 май,2017, 08:15 430

Легионерларимиз. Бугун Виталий Денисов ва унинг жамоаси 17 кг лик кубокни ютиш учун ўйнайди

Бугун Россия кубоги финали бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсга хамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган “Локомотив” хамда “Урал” жамоалари етиб келишган. Мазкур баҳс Сочидаги “Фишт” стадионида ўтказилади. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, “Локомотив” делегацияси 27 кишини ташкил этади.

Маълумот учун, Виталий Денисов “Локомотив”да 2013 йилдан буён тўп суриб келади. Футболчимиз Россия кубоги финалида шу вақтга қадар 3 бор ўйнаган ва шуларнинг барчасида у тўп сурган жамоа бош совринга эга чиққан. Жумладан, 2004/05 ва 2005/06 йилги мавсумларда Денисов “ЦСКА” билан, 2014/15 йилги мавсумда эса “Локомотив” билан биллур совринни қўлга киритган. Демак, бугунгиси Виталий учун тўртинчи кубок финали бўлади.

Мазкур баҳс бизнинг вақт билан 20.45 да старт олади. Қайд этиб ўтиш жоиз, Россия кубоги совринининг оғирлиги 17 кг ги ташкил этар экан.

Легионерларимизнинг фаолиятига оид энг сўнгги янгиликларни SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.

Россия кубоги. Финал

20.45 “Локомотив” – “Урал”