Легионерларимиз. Денисов 90 дақиқа ўйнаган баҳсда “Локомотив”…

29 апрель, 22:42 206

Легионерларимиз. Денисов 90 дақиқа ўйнаган баҳсда “Локомотив”…

Бугун Россия Премьер лигасида 26-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси  ҳимоячиси Виталий Денисов фаолият олиб борадиган “Локомотив” жамоаси бу тур ўз майдонида “Рубин”га қарши баҳс юритди.

Ҳамюртимиз мазкур баҳсда 90 дақиқа майдонда ҳаракатланди. “Локо” эса яна мағлубиятга учради – 0:1. Қайд этиб ўтиш жоиз, “Рубин” сўнгги 8 ўйиннинг бирортасида ғалаба қозона олмаган эди.

Россия Премьер лигаси. 26-тур

Гол: 0:1 – 20 Ткачук.

Локомотив – Гильерме, Игнатьев, Михалик, Баринов, Пейчинович, Денисов, Коломейцев (Галаджан, 63), Денисов, Фернандеш (Миранчук, 46),Фарфан, Ари (Майкон, 46).

Рубин – Рыжиков, Кузьмин, Санчес, Камболов, Набиуллин, Мвила, Цакташ, Жемалетдинов (Бауэр, 90), Рочина (Махатадзе, 88), Ткачук (Ахметов, 83), Канунников.

Огоҳлантиришлар: Фарфан (30), Баринов (55), Санчес (71), Цакташ (82), Жемалетдинов (90), Рыжиков (90).