Легионерларимиз. Денисов жароҳатидан сўнг майдонга қайтди

20 август,2017, 00:47 494

Легионерларимиз. Денисов жароҳатидан сўнг майдонга қайтди

Бугун Россия Премьер-Лигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов фаолият олиб борадиган Москванинг “Локомотив” жамоаси сафарда “Спартак” устидан иродали ғалабага эришди.

Биз учун мухим жиҳати шундаки, ҳамюртимиз жароҳатидан тўла соғайиб, майдонга қайтди. “Спартак”ка қарши учрашувда Виталий иккинчи бўлим аввалида заҳирадан майдонга туширилди.

Учрашувда эса “темирйўлчилар” 4:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Россия Премьер-Лигаси. 7-тур

Спартак – Локомотив 3:4 (2:0, 1:4)

Голлар: 1:0 – 30 Глушаков, 2:0 – 43 Луис Адриано, 2:1 – 48 Баринов, 2:2 – 68 Миранчук, 2:3 – 83 Коломейцев, 2:4 – 90 Фернандеш, 3:4 – 90 Промес.

Спартак – Селихов, Ещенко, Ташчи, Боккетти, Комбаров, Пашалич (Фернандо, 73), Глушаков, Самедов, Ананидзе (Мельгарехо, 46), Промес, Луис Адриано.

Локомотив – Гильерме, Баринов (Коломейцев, 78), Кверквелия, Пейчинович, Игнатьев, Денисов, Тарасов (Ан. Миранчук, 46), Рыбус (Денисов, 46),Миранчук, Фернандеш, Фарфан.

Огоҳлантиришлар: Самедов (27), Миранчук (59), Фернандеш (63), Игнатьев (72).

Четлатиш: Самедов (45).