Легионерларимиз. Денисов учун мавсум қандай ўтди?

2 июнь, 22:52 185

Легионерларимиз. Денисов учун мавсум қандай ўтди?

Аксарият чемпионатлар қатори Россия Премьер лигасига ҳам якун ясалди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисов учун ушбу мавсум қандай ўтди? Қуйида шу тўғрисида фикр юритамиз.

  • Виталий Денисов Премьер лига доирасида 24 та ўйинда иштирок этди;
  • Ҳамюртимиз мавсум давомида чемпионатда фақатгина икки ўйинда заҳирада қолдирилган бўлса, 3 та ўйинда учрашув қайдномасига киритилмаган;
  • Қолган бир ўйинни эса Денисов жароҳати сабаб ўтказиб юборган;
  • Виталий чемпионатдаги баҳсларда 5 та ўйинда сариқ карточка олган;
  • Россия кубоги ўйинларида эса Денисов ҳар тўрттала ўйинда иштирок этган;
  • Кубок ўйинларида эса битта ўйинда сариқ карточка олган;
  • Мавсум давомида “Локомотив”нинг легионер футболчилари орасида фақатгина Неманья Пейчинович Денисовдан кўп ўйин ўтказган – 27 та;
  • Виталий мавсум давомида барча мусобақаларда 2893 дақиқа майдонда тўп сурди;
  • Ҳамюртимиз ушбу мавсум фаолиятидаги учинчи Россия кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

SPORTS.uz