Легионерларимиз. Фозил Мусаевнинг жамоаси Криштиануга қарши ҳеч нима қила олмади

Бугун Япония J лигасида 12-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” жамоаси ўз майдонида “Кашива Рейсол” клубини қабул қилди.

Мазкур ўйинда “Жубило Ивата” клуби ҳимоячилари “Кашива Рейсол”нинг бразилиялик ҳужумчиси Криштиану да Сильвага қарши ҳеч нима қила олишмади. 30 ёшли Криштиану бир бор гол киритди. Бундан ташқари яна бир голга ассистентлик қилди. Натижада ҳисоб –0:2, меҳмонлар фойдасига. Ҳамюртимиз эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва 79-дақиқада заҳирага олинди.

Японоуа J лигаси. 12-тур

Жубило Ивата – Кашива Рейсол 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 44 Криштиану да Сиьлва, 0:2 – 74 Накагава.

Жубило Ивата – Камински, Охи, Сакураучи, Мусаев(Уэда 79), Накамура, Миязаки(Огава 46), Адаилтон, Кавамата(Саито 63), Моришита, Кавабе, Такахаши.

Кашива Рейсол – Накамура, Камата(Кога 88), Накатани, Отани, Такетоми, Криштиану, Коике, Ито(Диего Оливеира 90+3), Тезука(Хосогаи 90+1), Накагава, Вако.

Огоҳлантиришлар: Накатани(60), Ито(90+1).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!