Легионерларимиз. Гадоевнинг жамоаси омадсизликка учради

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи К Лига 2 да 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Шохрух Гадоев фаолият олиб борадиган "Даежон Ситизен" клуби ўз майдонида "Пусан Ай-Парк" жамоасини қабул қилди.

Мазкур ўйинда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Айни вақтда 3 очкога эга бўлган "Даежон Ситизен" жамоаси турнир жадвалидаги 12 клуб орасида 7-ўринда бормоқда.

К Лига 2. 4-тур

"Даежон Ситизен" - "Пусан Ай Парк" 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!