Легионерларимиз. Галиулинда гол, Давлатов хамон қайдномада йўқ

Бугун Россия Биринчи дивизионида 34-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Вагиз Галиулин тўп тепадиган “Тосно” клуби бу турда “Спартак-2” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизғин ва қўполликларга бой тарзда ўтган беллашувда томонлар муроса кўчасини “танлашди” – 1:1. Эътиборлиси, учрашувда 90 дақиқа ҳаракатланган Галиулин ўйиннинг 21-дақиқасида ҳисобни очган эди. Аммо унинг жамоасига ғалабани сақлаб қолиш насиб этмади. Галиулин эса 74-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Бобур Давлатов фаолият олиб бораётган “Нефтехимик” эса бу тур “Шинник”ка мағлуб бўлди – 1:2. Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига ҳам киритилгани йўқ.

Россия Биринчи дивизиони. 34-тур

“Тосно” – “Спартак-2” 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 21 Вагиз Галиулин, 1:1 – 82 Давыдов.


Шинник – Нефтехимик 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 21 Евсеев, 2:0 – 37 Земсков, 2:1 – 60 Муллин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!