Легионерларимиз. Гейнрих қачон майдонга туширилади ўзи?

11 май, 20:25 397

Легионерларимиз. Гейнрих қачон майдонга туширилади ўзи?

Кеча Қозоғистонда мамлакат кубоги ўйинлари ўтказилди. Чорак финал босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби сафарда “Жетису” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Гейнрих бу ўйинда ҳам заҳирада қолдирилди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз кетма-кет 3 та ўйиндирки, заҳирада қолдирилмоқда. Сўнгги бор Саша 23 апрельда майдонга туширилган эди.

Шавкат Саломов тўп тепадиган “Атирау” эса ўз майдонида “Актобе”ни қўшимча бўлимлардаги ягона гол эвазига мағлуб этди. Саломов ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим аввалида заҳирага олинди.

“Жетису” — “Ордабаси” 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: Бейсенов 64

Жетису – Шабанов, Бургию, Адильханов(Хромцов 73), Балтабеков(Касьянов 67), Сагындыков, Керимжанов, Ибраев, Левин, Вяткин(Адил 78), Данилюк, Шакин.

Ордабаси – Бекбаев, Гогуа(Марцваладзе 42), Ковальчук, Фонтанелло, Абдулин, Аширбеков(Адирбеков 76), Бейсенов, Смаков, Тунгишбаев, Булешев(Кожабаев 65), Жумаханов.

Заҳира: Бойченко, Гейнрих, Ирисметов, Жаксыбаев, Мухтаров, Ерланов.

Огоҳлантиришлар: Сагиндиков 69 — Жумаханов 59.


“Атирау” — “Актобе” 1:0 (0:0, 0:0, 0:0, 1:0)

Гол: Родич 119

Атирау – Пасеченко, Джокич, Двалишвили (Родич 46), Лобжанидзе, Саломов(Сулей 46), Обшивач, Максимович(Нурибеков 70), Абдрахманов, Кайраллиев, Коробов, Хайруллин.

Актобе – Отарбаев, Барбоса, Воловик, Гуйе, Ермаченко, Байтана(Зенькович 58), Каиров, Какимов, Шестаков, Шуригин(Айтбаев 74), Тотай(Аслан 80).

Огоҳлантиришлар: Двалишвили 19, Кайраллиев 74, Нурыбеков 104, Родич 120, Абдрахманов 120+1 — Шурыгин 13, Воловик 69, Тотай 80, Гуйе 106.