Легионерларимиз. Гейнрих ва Саломов жамоалари ғалаба қозонишди

2 май,2017, 20:54 389

Легионерларимиз. Гейнрих ва Саломов жамоалари ғалаба қозонишди

Бугун Қозоғистон Премьер лигасида 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” жамоаси сафарда “Иртиш”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур баҳсда Гейрих  жамоаси минимал ҳисобда ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Ҳамюртимиз заҳирада қолдирилди.

Шавкат Саломов тўп тепадиган “Атирау” эса ўз майдонида “Қайсар” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Саломов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 68-дақиқада ўз ўрнини шеригига бўшатиб  берди.

Қозоғистон Премьер лигаси. 10-тур

Атирау – Қайсар 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 49 Максимович

Атирау – Абдурахмонов, Чичулин(65 Коробов), Ёкич, Двалишвили(72 Ли), Хайруллин, Обшивас, Пасеченко, Саломов(66 Кайралиев), Сулей, Лобжанидзе, Максимович.

Қайсар – Байжанов, Чуреев, Евстигнэв, Граф, Григоренко, Камара(75 Кукеев), Коробкин(52 Нарзиладаев), Николич, Сахалбаев(52 Коурье), Аржанов, Ламанже.


Иртиш – Ордабаси 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 1:0 – 74 Фонтанелло.