Легионерларимиз. Гейнрихнинг жамоаси Европа лигаси саралашида қайси жамоа билан ўйнайди?

21 июнь, 17:16 190

Легионерларимиз. Гейнрихнинг жамоаси Европа лигаси саралашида қайси жамоа билан ўйнайди?

Яхши биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Қозоғистоннинг «Ордабаси» жамоасида тўп суради.

Ҳусниддин Ғофуров ва унинг жамоаси Европа лигаси саралашида «Интер» билан ўйнайди

Ушбу жамоа ўтган йилги чемпионат якунларига кўра, Европа лигаси 1-саралаш босқичида тўп суриш имконини берувчи йўлланмага эга чиққан эди.

Куни кеча ушбу саралаш босқичи учун қуръа ташланди. Унга кўра, Гейнрих тўп сурадиган «Ордабаси» илк циклда Босния ва Герцоговинанинг «Широки Бриег» жамоаси билан рўбаро келадиган бўлди.

Илк ўйин 29 июнь куни Боснияда, жавоб баҳси эса 6 июль куни Олмата шаҳрида бўлиб ўтади.