Легионерларимиз. Гейнрихнинг жамоаси мағлубиятсиз одимламоқда

20 май,2017, 21:20 404

Легионерларимиз. Гейнрихнинг жамоаси мағлубиятсиз одимламоқда

Бугун Қозоғистон Премьер лигасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби ўз майдонида “Актобе”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда “Ордабаси” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз 86-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Мазкур ғалабадан сўнг жамоа ўз очколари сонини 26 тага етказиб олди ва иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Эътироф этиш жоиз, “Ордабаси” кетма-кет 6 ўйиндан буён мағлубиятга учрамай келмоқда.

Қозоғистон Премьер лигаси. 13-тур

Ордабаси – Актобе 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 31 Тунгишбаев, 2:0 – 39 Нусербаев, 2:1 – 90+1 Мамуте.

Ордабаси: Нурмухаметов, Тунгишбаев(Кожабаев 79), Толебек Мардан, Смаков, Нургалиев(Гейнрих 86), Бейсенов, Абдулин, Нусербаев Танат, Фонтанелло Пабло, Бочаров, Диакате Абдулай(Жумаханов Самат 65).

Актобе: Сидельников, Жумагали, Шестаков, Какимов, Каиров, Байтана Бауржан, Аслан Рафкат, Соуза Альмейда Юри, Воловик Олександр, Силва Ассис Де Оливейра Жуниор Витор(Торрес Хуан Мануэль 46, Тотай 70), Диас Морейра Кассиано(Айтбаев 56).

Огоҳлантиришлар: Каиров(16), Толебек Мардан(23), Бейсенов(28), Диакате Абдулай(33), Силва Ассис Де Оливейра Жуниор Витор(45+1), Аслан Рафкат(67).

Четлатишлар: Каиров(54), Толебек Мардан(74).