Легионерларимиз. Ғофуровнинг жамоаси гранд клубга мағлуб бўлди. Ғофуров эса…

18 май, 20:50 239

Легионерларимиз. Ғофуровнинг жамоаси гранд клубга мағлуб бўлди. Ғофуров эса…

Кеча Сербия Супер лигаси плей-офф босқичи 36-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган “Явор” клуби ўз майдонида мамлакат байроқдори “Црвена Звезда”ни қабул қилди.

Ғофуров заҳирада қолдирилган мазкур ўйинда иваницаликлар 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Сербия Супер лигаси. 36-тур

“Явор” – “Црвена Звезда” 0:3(0:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 38 Канга(пенальтидан), 0:2 – 77 Ристич, 0:3 – 87 Боаке(пенальтидан).