Легионерларимиз. Ҳасанбоевнинг жамоаси ўз уйида ғалаба қозонди

Кеча Тожикистон чемпионатида 2-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Фуқратжон Ҳасанбоев фаолият олиб борадиган “Хўжанд” клуби ўз майдонида “Хатлон” жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 56-дақиқада заҳирага олинди.

Тожикистон Олий лигаси. 2-тур

“Хўжанд” – “Хатлон” 2:1

Голлар: Агблей Жонс (38), Манучеҳр Аҳмедов (67 пеналтидан) – Наврўз Рустамов (90+3 пеналтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!