Легионерларимиз. Ҳусниддин Ғофуровнинг “Явор”и мағлуб бўлди

Кеча Сербия Супер лигаси плей-офф босқичида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган “Явор” клуби бу турда “Напредак” жамоаси меҳмони бўлди.

Ғофуров қайдномага ҳам киритилмаган ушбу ўйинда иваницаликлар йирик – 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Ғофуров кетма-кет 6 ўйиндирки, жамоасининг ўйинларида хаттоки, қайдномага ҳам киритилаётгани йўқ.

Сербия Супер лигаси. Плей-офф. 5 тур

“Напредак” – “Явор”  3:0 (0:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 60 Сливич(пенальтидан), 2:0 – 66 Урошевич, 3:0 – 81 Маме Н’диае

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!