Легионерларимиз. Ибрагимовнинг жамоаси ишончли ғалабага эришди

Бугун Латвия чемпионатида 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов фаолият олиб борадиган Юрмаланинг “Спартакс” жамоаси ўз майдонида  “Рига” клубини қабул қилди.

Ҳамюртимиз 70-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди. Бу вақтда унинг жамоаси рақиб дарвозасига 2 та голни жойлаб қўйган эди.

Шу тариқа, “Спартакс” ўз очколари сонини 28 тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди. Битта кўп ўйин ўтказган энг яқин таъқибчи жамоа юрмаликлардан 5 очко кам жамғарган.

Латвия чемпионати. 17-тур

“Спартакс” – “Рига” 2:0 (1:0, 1:0)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!