Легионерларимиз. Исмоилов 90 дақиқа ўйнаган баҳсда “Чангчунь Ятай” мавсумдаги илк ғалабасига эришди

Бугун Хитой Супер лигасида 6-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб бораётган “Чангчунь Ятай” клуби бу турда ўз майдонида “Хенен Жиане” клубини қабул қилди.

Ҳамюртимиз ўйинни бошланғич таркибда бошлаган мазкур баҳсда мезболар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди ва “Чангчун ьЯтай” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Биз учун эътиборли жиҳати шундаки, Исмоилов 4 мартдан буён хатто қайдномага ҳам киритилмай келаётган эди ва у бугун мавсумдаги ўзининг иккинчи ўйинини ўтказди ва сариқ карточка “ишлаб олди”.

Хитой Супер лигаси. 6-тур
“Чангчунь Ятай” – “Хенан Жиане” 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 – 71, Тан Лонг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!