Легионерларимиз. Исмоилов жамоаси дуранг ўйнади

Бугун Хитой Супер лигасида 10-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” клуби бу тур ўз майдонида “Тяньцзинь Тэда” клубини қабул қилди.

Ҳозиргина ўз ниҳоясига етган мазкур баҳсда кучлар тенг келди. Ҳамюртимиз учрашувни тўлиқ ўтказди.

Хитой Супер лигаси. 10-тур

Чангчунь Ятай – Тяньцзинь Тэда 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 16 Сун Жие, 1:1 – 46 Браун Идее.

Чангчунь Ятай – Ву Яке, Жанг Хиаофеи(Де Жею 72), Фан Хиадонг, Хи Чао, Анзур Исмоилов, Жианг Же, Лонг Тан, Пеи Шуаи(Жанг Ли 62), Сун Жие, Одион Игало, Сабольч Хусти.

Тяньцзинь Тэда – Янг Кипенг, Баи Юефанг, Гуо Хао, Леи Ёнгчи(Ли Юанйи 59), Мираҳметжан, Ние Тао, Куи Тианйи, Янг(Хуи Жиаканг 19), Браун Идее, Гудель(Жао Йингжие 77), Хван Сок Хо.

Огоҳлантиришлар: Хван Сок Хо(57), Одион Игало(76), Хи Чао(80)

Амалга оширилмаган пенальти: Сабольч Хусти(84).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!