Легионерларимиз. Исмоилов терма жамоа ўйинлари олдидан…

4 июнь, 18:46 291

Легионерларимиз. Исмоилов терма жамоа ўйинлари олдидан…

Бугун Хитой Супер лигасида 15-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” клуби ўз майдонида “Гуйчжоу” клубини қабул қилди.

Қўполликларга бой тарзда кчган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Анзур эса терма жамоа ўйинлари олдидан бўлиб ўтган мазкур баҳсда 90 дақиқа ўйнади.

Хитой Супер лигаси. 15-тур

Чангчунь Ятай – Гуйчжоу 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 1 Елавич, 1:1 – 50 Тан Лонг.

Чангчунь Ятай – Ву Яке, Анзур Исмоилов, Пеи Шуаи(Ду Женю 35), Марино(Жоу Дади 82), Одион Игало, Сун Жие, Жианг Же, Фан Хиаодонг, Хе Чао(Жанг Ли 79), Тан Лонг, Жанг Хиаофеи.

Гуйчжоу – Су Боянг, Танг Хин, Баисе Фестус, Фан Юнлонг(Лианг Хеуминг 73), Чери(Ванг Жун 90+4), Елавич, Иминжан Илхамжан, Мин Жунлин, Жианг Лианг, Хан Пенгфеи, Макгаун.

Амалга оширилмаган пенальти: Игало(28).

Огоҳлантиришлар: Танг Хин(22), Фан Юнлинг(23), Пеи Шуаи(23), Макгаун(27), Су Боянг(85), Фан Хиаодонг(90+1), Сун Жие(90+6).

Четлатишлар: Хан Пенгфеи(8), Су Боянг(90+6).