Легионерларимиз. Исмоиловнинг жамоаси яна мағлуб бўлди

31 июль,2017, 00:49 340

Легионерларимиз. Исмоиловнинг жамоаси яна мағлуб бўлди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Хитой Супер  Лигасида 19-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” клуби сафарда “Лиаонинг Хувин” жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Анзур одатдагидек, майдонда 90 дақиқа тўп  сурди.

Қайд этиш жоиз, “Чангчунь Ятай” ўтган тур ҳам сафарда мағлуб бўлган эди.

Хитой Супер Лигаси. 19-тур

“Лиаониг Хувин” – “Чангчунь Ятай” 1:0.